Статистик маълумотларга кўра, 2018-йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 140 миллион долларни ташкил этган бўлиб, бу 2017-йилга нисбатан 23% га ошган. Хусусан, ўтган йилнинг 9 ойи давомида экспорт хажми 60,8 млн доллар, импорт эса 80,6 млн доллар этиб баҳоланган. Уларнинг таркибида эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги моллари, транспорт воситалари, қора металл каби маҳсулотлар бор.
24/03/2019Батафсил
Мазкур учрашув «Yildirim Enerji Holding A.Ş» компанияси делегациясининг жорий йилнинг 4-12 март кунлари амалий сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикчилик бўйича агентлиги вакиллари билан ўтказилган учрашувларнинг давоми бўлди. Ушбу музокараларда электроэнергия хариди бўйича якунда битим (РРА) имзолаш масаласи муҳокама қилинган эди.
21/03/2019Батафсил
Йиғилишда ўтган икки ойда бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Давлатимиз раҳбари хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати умуман суст кетаётганини таъкидлаб, мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Айрим тармоқ ва ҳудудларда чет эллик инвесторларга тақдим этиш учун аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳалар бўйича таклифлар йўқлиги танқид қилинди.
21/03/2019Батафсил
Хорижий меҳмонлар томонидан қиймати 2 млн. евро бўлган 40 та иш ўринли бир вақтнинг ўзида 25 та беморга 24 соат давомида хизмат кўрсата оладиган юрак-қон томир касалликларини даволовчи тиббиёт маркази ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун давлат шерикчилиги асосида Гулистон шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказига қарашли бўлган бино ва иншоотлар ажратилиши зарурлиги билдирилди.
20/03/2019Батафсил
Жорий йил якунига қадар 466,0 км. узунликда электр узатиш тармоқлари ва 70 та трансформатор пунктларида янгилаш ва реконструксия қилиш ишларини бажариш ва ушбу қурилиш-монтаж ишлари учун 31496,0 млн. со‘м маблағ сарфланиши режалаштирилган.
20/03/2019Батафсил
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун 5 йиллик кредитларнинг бир гектарга эквиваленти 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатлари банклар белгилаган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда қопланади.
20/03/2019Батафсил
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
20/03/2019Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |