Март ойида озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот ҳамда сут маҳсулотлари гуруҳига тегишлидир (нархлар мос равишда 4,5% ва 1,5%га қимматлашган). Тухум нархлари эса кетма-кет икки ой давомида арзонлашган (февралда 0,2%, март ойида 1,2%).
01/04/2019Батафсил
Латвиялик ҳамкорлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида эксперт ёрдамидан тортиб, Латвия иш берувчилар ассоциацияси кўмагида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун қўшма майдончаларни ташкил этишгача кенг кўламли ёрдам кўрсатиш таклиф этилди.
31/03/2019Батафсил
2019 йил учун республикада жами 135 минг 641 гектар ерга сабзавот, 60 минг 156 гектар ерга полиз экинлари жойлаштирилади ҳамда 2 млн 875 минг 640 тонна сабзавот, 1 млн 59 минг 240 тонна полиз экинлари етиштирилади. Жами 57 минг 292 гектар боғ-ток қаторлари орасида 853 минг 905 тонна сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари етиштирилади.
31/03/2019Батафсил
Жорий йилда Бухоро шаҳридаги «Бухоро-палас», «Варахша» ва «Зарафшон» меҳмонхоналари реконструкция қилиниб, 32 та янги меҳмонхона, 9 та мотель ва 50 та меҳмон уйлари фойдаланишга топширилади. Натижада меҳмон ўрни 7 мингтага етиб, туристларни қабул қилиш имконияти қарийб 2 баробар кўпаяди.
30/03/2019Батафсил
2019-2020 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати қарийб 25 триллион 353 миллиард сўм бўлган 625 та инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилгани таъкидланди. Бу салкам 30 минг доимий иш ўрни яратишни таъминлайди.
30/03/2019Батафсил
Тошкент шахрида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида Ягона биллинг (ягона ҳисоблаш) тизимини жорий қилишни SoftClub компанияси ўз зиммасига олишга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтилди ва бу борада томонлар келгусидаги фаолият борасида келишиб олдилар.
29/03/2019Батафсил
Қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида мазкур корхона учун 8 минг гектар ер ажратилган эди. 3 мингдан зиёд киши иш билан таъминланиб, пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Биргина 2018 йилда 20 минг тоннадан зиёд хомашё етиштирилиб, уни қайта ишлаш натижасида 61,5 миллион долларлик даромад олинди.
29/03/2019Батафсил
Президентимиз Бухоро вилоятида ўзлаштирилмаган ерлар кўплиги, хориж тажрибаси ва технологияси асосида улардан фойдаланиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади. Мутасаддилар ва хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашиб, зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.
29/03/2019Батафсил
Давлатимиз раҳбари технологик жараёнлар билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди. Корхона ишчилари билан мулоқот қилди. Иқтисодий соҳадаги барча чора-тадбирлар, саъй-ҳаракатлардан мақсад халқимизни рози қилиш, аҳолини, хотин-қизларни иш билан таъминлаш эканини таъкидлади.
29/03/2019Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |