Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан 2021 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш учун 2 200,0 млрд. сўм марказлашган маблағлар ажратилган.
20/04/2021Батафсил
2021 йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «2021 йилда йўл қурилиши ва таъмири соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда уларнинг сифат назорати» мавзуида матбуот анжумани ўтказилади.
20/04/2021Батафсил
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
20/04/2021Батафсил
14 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде билан учрашди. Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишлари муҳокама қилинди.
16/04/2021Батафсил
Президент Халқ қабулхоналари Мирзачўл, Пахтакор, Бахмал, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар платформаси вилоятнинг энг олис, чекка ҳудудлари аҳолиси учун ўзларини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, раҳбарлар учун эса ўз соҳалари бўйича ҳудуддаги тизимли муаммоларни аниқлаш имконини берди. Президент Администрацияси масъуллари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ҳар бир мурожаатда айтилган масалани шу соҳага дахлдор мутасаддилар иштирокида очиқ-ошкора, батафсил муҳокама қилди.
16/04/2021Батафсил
12 апрель куни Женева шаҳрида Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг “Ёшлар ва инсон ҳуқуқлари” номли 41/13- резолюцияси асосида ташкил этилди.
13/04/2021Батафсил
Data for Better Lives да қайд этилишича, Жаҳон Банкининг Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 154 мамлакат орасида 67 ўринни эгаллади. 2016 йилдан буён мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича 66 поғонага кўтарилди. 24 март куни чоп этилган ҳисоботда камбағал одамлар ҳаётини яхшилаш ва ривожланиш мақсадлари сари олға силжишга эътибор қаратилган.
12/04/2021Батафсил
Ўзбекистонда ўтказилган давра суҳбати ФАО ва Ўзбекистон ўртасидаги 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини расмий ишга туширилишига бағишланиб, ушбу дастур истиқболда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайишига туртки бўлади ва тегишли йўл-йўриқларни белгилаб беради. Барқарор ривожланиш бўйича миллий устувор вазифаларга мувофиқ ФАО 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини амалга ошириш юзасида ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймат занжири бўйлаб озиқ-овқат тизимларининг барқарорлигига эришишга ёрдам бериш мажбуриятини олган.
08/04/2021Батафсил
Таълим – ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, ҳам мутахассиснинг мартабасини оширишда самарали бўлиши учун ҳам саноат билан боғлиқ бўлиши керак. Буни қандай самаралироқ қилиш ҳақида 2021 йил 7 апрелда Тошкентда «ИННОПРОМ Университети» лойиҳасида муҳокама қилинди.
08/04/2021Батафсил
Почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса божхона соҳаси ходимларидан доимий равишда ўз устида ишлашни, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишни, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.
07/04/2021Батафсил
$ 1 | 10525.64 | +0.128% |
1 | 12670.77 | +0.630% |
₽ 1 | 138.40 | -0.166% |