HUMO карталарининг биринчи эмиссияси: Ўзбекистонда алоқасиз тўлов тизимига старт берилди

Мазкур тўлов тизимини синаш мақсадида дастлабки карталар жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа 20та банк ходимлари учун чиқарилганди. Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида NFC-модуллари билан жиҳозланган 47 мингтадан кўп HUMO терминаллари ўрнатилди. Жорий йил якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларини қамраб олиш ва терминаллар сонини 250 мингтагача кўпайтириш режалаштирилган. Энди Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудлари аҳолиси картани фақатгина терминалга теккизган ҳолда алоқасиз ва пинсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бунда 50 минг сўмгача бўлган харидларни амалга оширишда ПИН-кодни киритиш талаб этилмайди, бироқ хавфсизлик мақсадида ПИН-коди киритилмаган ҳолда амалга оширилган ииккита транзакциядан кейинги тўловлар учун ПИН-кодни киритиш талаб этилади.

МБ валюта курслари 12/11/2019

$ 1 9490.77 +0.248%
€ 1 10455.03 -1.090%
₽ 1 148.82 -0.208%
Бошка валюталар »