Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Иқтисодиёт вазири Султон Саид ал-Мансурий бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация ташрифи доирасида Халқаро бизнес марказида савдо-иқтисодий ва илмий техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
14/03/2019Батафсил
Янги лойиҳа Ҳукумат ва хусусий секторни талаб даражасида потенциал экспорт бозорларини таҳлил қилиш ва уларга киришни тартибга солиш (тариф ва нофаол тўсиқларни бартараф этиш), шунингдек, ишлаб чиқариш, таъминот занжири ва экспорт салоҳиятини баҳолаш орқали қишлоқ хўжалиги экспортини ошириш мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Таҳлиллар натижаларига кўра, экспортни ривожлантириш бўйича миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилади.
14/03/2019Батафсил
Навоий вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 26 триллион 368 миллиард сўмлик 511 та инвестиция лойиҳасидан иборат дастур ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
13/03/2019Батафсил
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Швейцариянинг “Stadler” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудуддини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди.
12/03/2019Батафсил
Миллий ва хорижий валюталарда Ўзбекистоннинг қарз тўлашга қодирлик рейтингини «В+» дан «BВ-»гача, яъни ўрта паст меъёрдан етарли даражагача оширди.
11/03/2019Батафсил
2019-йилнинг 7-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ёҳаннес Петерлик билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия алоқалари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
07/03/2019Батафсил
Аукционда 2та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 30,0 млрд.сўм ҳажмидаги 30 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
06/03/2019Батафсил
"Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раиси Боҳодиржон Сидиков ва "WorleyParsons" компаниясининг Эвропа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Эндрю Вудҳед ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
06/03/2019Батафсил
Ушбу хужжат мамлакатимизда энергетика соҳасини хориж тажрибаси асосида ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва инфратузилма объектларининг қурилиши бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, замонавий энергия тежовчи ва самарали технологияларни жорий қилиш каби ишларни ўз ичига олади. Учрашув давомида томонлар 2035 йилга қадар қайта тикланадиган энергия манбаларини аниқлаш ҳамда атом энергетикаси тараққиёти хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, қўшма эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш бўйича ҳам келишиб олинди.
06/03/2019Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |