logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Наримон Умаров Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди

Наримон Умаров Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди

28/11/2016 18:14

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 28-ноябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеомулоқот шаклида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Р.Толипов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Бердиқулова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти юксалди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг қарийб 15 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12 фоиздан ортиғи, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг тахминан 10 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг 9,7 фоизи айни шу вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда.

Наримон Умаров сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан таништирар экан, унда илгари сурилган ғоялар “Адолат” социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий-демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги дастурий мақсад ва вазифаларига асосланганини таъкидлади.

Инвестиция таклифларини чуқур ўрганиш ва инвесторларнинг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги техника ва технологияларни киритиш, рақобатбардош, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини қатъий назоратга олиш асносида корхона ва муассасаларни босқичма-босқич хусусийлаштириш сиёсатини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Л.Кошелапова, Тошкент вилояти кўп тармоқли марказий шифохонаси бош шифокори Б.Қосимов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати К.Ҳамидова, “Тўйтепа Агро Макс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари У.Шоумаров, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси режалаштириш бўлими етакчи мутахассиси Е.Аблаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури хусусида фикр билдириб, сайловга тайёргарлик жараёни миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро нормаларга мувофиқ ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 2016-йил 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+