logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Шавкат Мирзиёев билан Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев билан Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

07/12/2016 12:14

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Режеп Таййип Эрдўғон Шавкат Мирзиёевни 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.

Давлат раҳбарлари давлатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама этди ва 18-ноябрда Самарқандда олий даражада ўтган Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги серқирра мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканини таъкидладилар.

Туркия раҳбари Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар бугунги икки томонлама муносабатлар ўзбек ва турк халқларининг тарихи ҳамда маънавияти муштараклигининг мустаҳкам асосига таяниши ва ўзаро манфаатларга жавоб берадиган амалий натижаларга эришишни мақсад қилганини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон билан Туркия шериклик муносабатларини иқтисодий, инвестицион-технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги улкан салоҳият инобатга олинган ҳолда, янги мазмун билан бойитиш тарафдори экани қайд этилди.

Томонлар, ташқи сиёсат маҳкамалари, вазирликлар ва иқтисодий тузилмалар ўртасида алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор. Шу муносабат билан яқин вақт ичида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Суҳбат чоғида Самарқандда ўтказилган учрашувда эришилган келишувларга мувофиқ Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун муайян соҳалар белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ўзаро расмий ташриф алмашишга келишиб олдилар ва шу муносабат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Суҳбат очиқ ва амалий руҳда ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев ўртасида Россия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

17/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+