logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкентда Президент сайловини ёритиш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкентда Президент сайловини ёритиш масалаларини муҳокама қилишди

21/11/2016 13:15

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини мамлакатимизнинг нодавлат телерадиостудиялари орқали ёритишда халқаро стандартларни қўллаш: миллий тажриба ва жаҳон амалиёти” мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Болгария, Германия, Франция, Дания, Латвия, Литвадан экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

Олий Мажлис Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Одилов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдуҳолиқов ва бошқалар мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида тутган ролини, уларнинг фаолияти самарасини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Айниқса, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари мамлакатимизнинг ахборот маконида мутаносиб ривожланиб боришига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг тасдиғини охирги йилларда электрон ва босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджети ҳисобидан кредитлар, ижтимоий буюртма ва давлат грантлари шаклида 14 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилгани ва бошқа мисолларда яққол кўриш мумкин.

2016-йил 4-декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча жараёнлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Бу аҳолининг муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишида муҳим роль ўйнамоқда. Бу жараёнга нодавлат электрон ОАВ ҳам муносиб ҳисса қўшаётир. Бунга Президент сайлови бўйича 2016-йилги сайлов кампаниясини ҳар томонлама холис ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ўртасида битим имзолангани кенг йўл очди.

– Ўзбекистонда сайловни демократик тамойиллар асосида ўтказиш бўйича бой тажриба тўпланган, – дейди ЮНЕСКО катта маслаҳатчиси ва консультанти Могенс Шмидт. – Сайлов кампанияси жараёнининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилаётгани, бу жараёнда сиёсий партиялар ва улардан Президентликка кўрсатилган номзодлар учун бир хил ва тенг имконият яратиб берилаётгани бунинг яққол тасдиғидир.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси нодавлат телерадиостанциялар томонидан сайлов жараёнлари ўз вақтида ва сифатли ёритилишини, сайлов жараёнларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган махсус ҳаракат дастурини ишлаб чиқди. Шу асосда хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш, сайловга оид медиа-контентни тайёрлашда хориж тажрибасини ўрганиш, Марказий сайлов комиссияси вакиллари иштирокида “Менинг овозим” ва “Мой голос” ток-шоуларини, медиа маҳсулотларни тайёрлаш, нодавлат телестанциялар эфирини ижтимоий роликлар билан бойитиш, радио ахборот маркази кўмагида нодавлат радиостанцияларни сайловга оид материаллар билан таъминлаш каби йўналишларни ўз ичига олган қатор тадбирлар амалга оширилди.

ЎзЭОАВМА ахборот маркази ва нодавлат телеканаллар ахборот хизматлари томонидан 12 тадбир, 800 дан ортиқ медиа маҳсулот, қарийб 140 телерадиоролик, 12 ток-шоу тайёрланди.

– Ахборот асри журналистлардан нафақат тезкорлик ва холислик, балки ўзига хос янгича ёндашувларни талаб этмоқда, – дейди ЕХҲТнинг Венадаги ОАВ эркинлиги масалалари бўйича эксперти, Литва журналистлари уюшмаси раиси Дайнюс Радзьявичиус. – Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ҳам шунга интилаётгани уларнинг сайлов кампаниясини ёритишга оид чиқишларида намоён бўлаётганини кузатдик. Бу борада, айниқса, нодавлат телерадиоканаллар ўзига хос ютуқларга эришаётир. Эфирга узатилаётган материаллар, журналистлар билан суҳбатлашиб, уларнинг интилишларини кўриб шундай хулосага келдик.

Халқаро давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнини ёритишда нодавлат электрон ОАВнинг роли, бу борада халқаро тажриба ҳақида фикр алмашилди. ЎзЭОАВМА томонидан амалга оширилаётган нодавлат ОАВ ходимларининг маҳоратини оширишга қаратилган лойиҳалар муҳокама этилди. Тадбир доирасида нодавлат электрон ОАВ ижодий гуруҳларининг мавзуга оид тайёрлаган ижтимоий роликлари тақдимоти ўтказилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+