logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

17/11/2016 11:26

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 16-ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни номзоднинг ишончли вакили И.Аброров очди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Қашқадарё вилояти ҳам изчил тараққий этмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10 триллион 630 миллиард сўмдан зиёдни, ўсиш суръати 6,5 фоизни ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62,3 фоизга етди.

Мамлакатимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг 11,2 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келаётир. Бу янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши, иш ўринлари кўпайиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳамда даромадининг янада ошишига замин яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурда мамлакатимизда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, бу борада фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан самарали ҳамкорлик механизмларини кенг қўллаш, 2030-йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтиришга доир стратегик мақсадлар ўз ифодасини топган. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аввало, қишлоқ аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш, халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув видеоконференция шаклида ўтказилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.

"Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Я.Иноятов, Қарши шаҳридаги "Хонтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Зоҳиров, Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси О.Елисеева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Д.Раҳимова, Ф.Абдуллаев, Т.Бекназаров, "Нуроний" жамғармаси Нишон тумани бўлими раиси Ҳ.Махсимов, Косон туманидаги 94-умумтаълим мактабининг "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси И.Шомуродова ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Сайловчиларни 4-декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+