Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайловчилар билан учрашишди
02/11/2016 15:33
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайловчилар билан учрашишди
02/11/2016 15:33
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар республикамизнинг турли вилоятларида бўлиб, сайловчилар билан учрашишди.
Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 1-ноябрь куни Андижон вилояти ва Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 1-ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 1-ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учрашувларда нутқ сўзлашди ва ўзларининг сайловолди дастурларида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида батафсил тўхталишди.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |