Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2025 Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш;

камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш;

давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш;

халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланишини таъминлаш, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” моделини жорий қилиш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг