Валюта курслари 15/05/2025
$1 – 12980.16
UZS – 0.35%
€1 – 14606.57
UZS – 1.67%
₽1 – 161.63
UZS – 0.72%
Қидириш
Иқтисод 29/04/2025 ЕОИИ – Ўзбекистон: янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама марказида

ЕОИИ – Ўзбекистон: янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама марказида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) – Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги йўналиши” мавзусида бизнес-мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирни очган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов, глобал иқтисодий жараёнлар тубдан ўзгариб бораётган бир пайтда ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Мулоқотда ЕОИИ ишбилармон доиралари вакиллари — Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи вице-президенти Сергей Красильников ҳамда ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши қўмитаси раиси Владимир Саламатов қатнашиб, саноат кооперацияси, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва таълим соҳасидаги қўшма ташаббуслар борасида фикр билдирдилар.

Бизнес-мулоқотда томонлар иқтисодий барқарорликни таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва технологиялар алмашинувига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир доирасида муҳим келишув — Ўзбекистон Республикаси "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ҳамда Россиянинг Миллий малакаларни ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат касбий малакаларни ўзаро тан олиш, таълим тизимларини уйғунлаштириш ва меҳнат бозорида касбий мобилликни ривожлантиришга йўналтирилган.

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мулоқотни икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформа сифатида баҳолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг