Валюта курслари 15/05/2025
$1 – 12980.16
UZS – 0.35%
€1 – 14606.57
UZS – 1.67%
₽1 – 161.63
UZS – 0.72%
Қидириш
Иқтисод 29/04/2025 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Москва ҳукумати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Москва ҳукумати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати департаменти раҳбари ўринбосари Ольга Виданова бошчилигидаги Москва ҳукумати делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Технополис Москва” махсус иқтисодий зонаси АЖ бош директори Геннадий Дегтев, “Моспром” автоном нотижорат ташкилоти бош директори Ольга Старикова, Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати департаменти саноат сиёсати бошқармаси бошлиғи Дмитрий Романов, шунингдек, Москва ҳукумати вазирининг маслаҳатчиси ва ушбу департамент матбуот хизмати раҳбари Полина Павлова иштирок этдилар.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Саноат кооперацияси, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, автомобилсозлик, электротехника, автоматлаштириш ва робототехника соҳаларида қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Москва компаниялари Ўзбекистонда узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди. Улар учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш ва бизнес миссияларни ташкил этиш таклифини ҳам илгари сурди.

Учрашув якунида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни ривожлантириш ва янги имкониятлар устида ишлашга тайёр эканини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг