Валюта курслари 15/05/2025
$1 – 12980.16
UZS – 0.35%
€1 – 14606.57
UZS – 1.67%
₽1 – 161.63
UZS – 0.72%
Қидириш
Технологиялар 29/04/2025 Ўзбекистон ва БАА гепатит диагностикаси учун тестлар ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва БАА гепатит диагностикаси учун тестлар ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган "AIYMAN" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида агентлик директори "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, унинг доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи компанияларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берди.

"AIYMAN" компанияси Ўзбекистондаги гепатит билан касалланган беморлар қонидан олинадиган плaзма асосида вирусга қарши антитело ва антигенларни аниқловчи диагностика тестларини ишлаб чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. Томонлар мазкур лойиҳанинг ҳуқуқий асосларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида маълумот алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг