Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви самарали бўлди
05/04/2024 23:18
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви самарали бўлди
05/04/2024 23:18
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди.
Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.
“Хива гиламлари” комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |