logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

USAID Ўзбекистон билан божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш борасида ҳамкорлик қилмоқда

USAID Ўзбекистон билан божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш борасида ҳамкорлик қилмоқда

28/07/2016 18:01

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йил июль ойида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) техник масалалар бўйича мутахассис, божхона соҳасида 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Ирина Свифтни хавфни бошқариш ва электрон божхона декларациясини тўлдиришга бағишланган бир ҳафталик семинар ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.

Хавфни бошқариш ва электрон декларация тартибини йўлга қўйиш божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштириб, чегарадаги ушланиб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Божхона расмийлаштируви вақтларини мукаммаллаштириш ўзбекистонлик ишбилармонлар қиладиган харажатларни қисқартиради ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий савдодаги рақобатдошлигини оширади.

Семинарда 25 нафар ўзбекистонлик божхона ходимлари иштирок этиб, илғор халқаро тажрибалар қандай қилиб Ўзбекистонда ҳам татбиқ этилиши мумкинлигини ўрганди. Ушбу ўқув машғулоти USAIDнинг Ўзбекистонда шаффоф божхона ишларини юритиш жараёнига ҳисса қўшишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир бўлагидир.

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+