logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Она бўлақолгин менга, Табиат!

Она бўлақолгин менга, Табиат!

03/03/2023 15:58

XVIII асрда франциялик олим Монтескье Шарль Луи “Қонунлар руҳи тўғрисида”ги (1748) асарида табиатда ва ҳаётда иқлимнинг барча кучлардан устун эканлигини таъкидлаган эди. Об-ҳаво ва иқлим қадимдан инсоният тарихининг ривожига таъсир ўтказиб келиб, ХХI асрда ҳам улар инсониятнинг ҳаёти ва фаолияти мавжудлигининг асосий омилига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Гарчи замонавий фан ва техника иқлимни бошқариш қудратига эга бўлсада, айнан фаолиятимиз, фаақтгина ўз фаровонлигимизни ўйлаб амалга оширган хатти-ҳаракатлар Она сайёрамиз мавжудлигини хавф остига солиб қўйди. Глобал иқлим ўзгариши, энг аввало, ўртача ҳаво ҳароратининг ўсишида ва ноқулай гидрометеорологик ҳодисаларнинг, айниқса, жуда иссиқ кунлар, қурғоқчилик, кучли ёғин-сочинлари, сел, цунамилар ва қор кўчишлари сонининг кўпайишида акс этади.

Иқлим ўзгаришининг кучайиб бориши мамлакатлар ривожланишида салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Об-ҳаво ва иқлим билан боғлиқ бўлган табиий офатлар озиқ-овқат ишлаб чиқаришни қисқартиришга, сувларнинг ифлосланишига ва бошқа иқтисодий зарарларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда иқлим ўзгариши муаммоси нафақат олимларни ва сиёсатчиларни, балки бутун инсониятни ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгариши иқтисод учун ҳам, бутун жамият учун ҳам оғир синовдир. Кейинги вақтларда экстремал метеорологик ва иқлим ҳодисалари катта нобудгарчиликларга олиб келмоқда. Юз минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

Иқлим ўзгариши бевосита вайрон қилувчи – “Фожиали конвергенциялар” деб аталувчи ҳодисалар билан бирга кечади. Сиёсий зўравонлик, давлат тўнтариши, ҳатто фуқаролар уруши каби сиёсий портлашлар (Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари, Яман, Судан ва бошқалар) оқибати яна ҳам вайрон қилувчи кучга айланади. 2012 йилда Бутун дунё иқтисодчилар форумида иқлим ўзгариши, озиқ-овқат, тоза сув билан таъминлашдаги етишмовчиликлар, шунингдек энергоресурс ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархнаволарининг беқарорлиги билан боғлиқ бўлган кризислар глобал нуқтаи назардан бешта асосий хавф-хатарга киритилди.

Албатта иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари хусусида аҳолини хабардор этиш, одамларнинг мазкур жараёнга мослашувига ёрдам беришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиес. Айниқса юртимизда мазкур ишларнинг олиб борилиши жуда ҳам суст кечмоқда ва журналистларимиз ҳануз ушбу масалани ёритишга етарлича эътибор қаратмаяптилар. Зеро, иқлим ўзгаришлари Марказий Осиёга ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти.

Кейинги йилларда ҳудудимизда иқлимнинг исиши кутилади. Ҳеч кимга сир эмас иқтисодимиз асосан қишлоқ ҳўжалигига мослашгани боис сув танқислиги аллақачон сезила бошлаган. Бунинг оқибатида эса чўлланиш, шўрланиш ва туз шамоллари каби ҳодисалар сони кўпаймоқда. Мутахассисларнинг фикрича, кейинги йилларда кескин исиш жараёнида Марказий Осиёнинг баланд тоғли ҳудудлари иқлим ўзгаришлари туфайли яшаш учун қулайроқ жойларига айланиши мумкин. Дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган ҳудудлардаги воҳалар эса қурғоқчилик туфайли қаттиқ талофатлар кўриши башорат қилинмоқда.

Албатта бу жараёнларга мослашиш ҳам қийинчиликлар билан кечади. Қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам иқлимга монанд равишда ўзгаришлар кутилади. Сув кўп талаб қиладиган ўсимликлар ўрнини лалмикор шароитда ўсишга мослашган, қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар эгаллайди. Сув тақчил ҳудудларда шўрланиш ва чўлланишнинг кучайиши оқибатида турли ҳил касалликлар авж олиши мумкин. Иқлим ўзгаришларини тўхтатишни деярли иложи йўқ, чунки дунё аҳолисининг истеъмоли буни амалга оширишга йўл бермайди. Лекин иқлим ўзгаришини секинлаштириш ва унинг оқибатида юзага келадиган турли ҳил муаммолар юзасидан чора–тадбирларни ишлаб чиқиш ва бу борада аҳоли хабардорлигини ошириш вақти етди.

 

 

 

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди

02/06/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Европа Кенгаши Президенти билан музокара ўтказди

02/06/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё - ЕИ" саммитига келди

02/06/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+