ЯУПМ Woy-Wo‘ интернет тўловлари порталини ишга туширди
05/07/2016 13:27
ЯУПМ Woy-Wo‘ интернет тўловлари порталини ишга туширди
05/07/2016 13:27
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2016-2018-йилларга мўлжалланган Электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази Woy-Wo‘ (http://www.woy-wo.uz) ягона интернет тўловлари порталини ишга туширди, дея хабар беради ЯУПМ матбуот хизмати.
Портал орқали айрим интернет дўконларидан харид қилинган маҳсулотлар учун, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар, суғурта компаниялари, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сони ҳали кам, негаки рўйхат энди шакллантирилмоқда.
Ишланма муаллифларининг таъкидлашича, портал электрон тижорат иштирокчилари - сотувчи ва харидорларни тўғридан-тўғри боғлаб, бу билан уларнинг вақтини ва пулини тежайди.
Порталда ёки “UzCard” дастурида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар Woy-Wo‘ учун ўша олган логин ва калит сўзни қўллаши мумкин.
Порталнинг мобил талқини ва мобил дастурлари яқин орада ишга туширилади.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |