“Алоқабанк” “Click” билан ҳамкорликда пластик карталараро пул ўтказмаларини жорий қилди
04/07/2016 16:50
“Алоқабанк” “Click” билан ҳамкорликда пластик карталараро пул ўтказмаларини жорий қилди
04/07/2016 16:50
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АТ “Алоқабанк” бир пластик картадан иккинчисига пул ўтказмаларини “Click” мобил дастури орқали амалга оширишни йўлга қўйди. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати хабар беради.
Банкнинг эслатишича, шу йилнинг январь ойида АТ “Алоқабанк” ва Uzcard ташкилоти “Р2Р” пластик карталараро пул ўтказмалар хизматини Uzcard мобил иловаси ва шахсий кабинети орқали жорий қилганди.
Ушбу хизматнинг кўлами бошқа банклар ва бу хизматни етказиб берувчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда тобора кенгайиб бормоқда. Жорий йилнинг 28-июнь кунидан бошлаб пластик карталараро пул ўтказмалари хизматидан “Click” мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин.
“Алоқабанк” АТ мижозлари нафақат бошқа “Алоқабанк” АТ мижозларига, балки “Агробанк” АТБ пластик карта эгаларига маблағларини ўтказишлари мумкин.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |