Истамбулдаги террорчилик ҳаракатларида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди
30/06/2016 14:35
Истамбулдаги террорчилик ҳаракатларида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди
30/06/2016 14:35
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Истамбул (Туркия)даги террорчилик ҳаракатлари натижасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия ОАВ хабар қилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, террорчилик ҳаракатлари оқибатида 41 нафар одам ҳалок бўлган, жумладан 13 нафар хориж мамлакат фуқаролари ва яна 240 нафар одам жароҳат олган.
Туркия ОАВ эълон қилган рўйхатга кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўзбекистонлик фуқаролар ҳам бор.
Самат Муҳиддинов ва Аброржон Устабоевлар Истамбул шаҳридаги “Отатурк” халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлишган.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |