Инновация вазирлиги амалий илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни бошлади
23/03/2019 14:15
Инновация вазирлиги амалий илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни бошлади
23/03/2019 14:15
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди.
Аввал хабар берганимиздек, Инновация вазирлиги амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади. Шундай экан, ҳайъат аъзоларининг ҳар бир лойиҳага овоз бериш натижаларига кўра 2019 йилда молиялаштириладиган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган жами 4 та, шундан 2 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳалар тасдиқланди.
Шундай қилиб, бугунгача, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2020 ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган амалий ва инновацион лойиҳалар танлови бўйича жами 30 та лойиҳа молиялаштирилди. Шундан 13 та амалий лойиҳа, 17 та инновацион лойиҳани молиялаштириш бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |