ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини пасайтирди
08/06/2016 11:20
ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини пасайтирди
08/06/2016 11:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон Банки 2016-2018-йиллар учун Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини пасайтирди.
«Глобал иқтисодий салоҳиятлар» (Global Economic Prospects) ҳисоботига кўра, 2016-йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,3 фоизни ташкил этади. 2016-йилнинг январида Жаҳон Банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 7,5 фоиз миқдорида деб кўрсатганди.
Банк экспертларининг тахминича, 2017-2018-йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,2 фоизни ташкил этади. Аввалроқ Жаҳон Банки 2017-2018-йиллар учун Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 7,7 фоиз миқдорида деб кўрсатганди.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |