Ўзбeкистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқдилар
10/05/2018 15:44
Ўзбeкистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқдилар
10/05/2018 15:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 2-8 май кунлари Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.
Музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган учрасткаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.
Икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.
Учрашув конструктив руҳда ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |