Ўзбекистон Ҳукумати авиайўловчиларни текшириш тартибини тасдиқлади
06/06/2016 11:20
Ўзбекистон Ҳукумати авиайўловчиларни текшириш тартибини тасдиқлади
06/06/2016 11:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фуқаролик авиацияси хавфсизлигининг назорати бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.
Мазкур ҳужжатга кўра авиацион хавфсизлик бўйича ҳеч қандай истесносиз барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар текширилади.
Текширувдан ўтган шахслар текширувдан ўтмаган шахслар билан, рухсат этилмаган буюмларнинг олди-бердисини олдини олиш учун муомалада бўлишлари тақиқланади.
Текширув вақтида ҳаво кемасида олиб ўтишга тақиқланган нарса ёки буюм топилганда – улар олиб қўйилади.
Кимда ким текширувдан ўтишга қаршилик кўрсатса – ҳаво кемасига қўйилмайди. Бундай ҳолатда нега унинг текширувдан ўтишга қаршилик кўрсатганлиги сабаблари суриштирилади.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |