logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Миллий авиакомпания Қозоғистондаги KITF — 2018 кўргазмасида қатнашмоқда

Миллий авиакомпания Қозоғистондаги KITF — 2018 кўргазмасида қатнашмоқда

18/04/2018 17:38

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 18 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «Туризм ва саёҳат» KITF — 2018 халқаро ўн саккизинчи сайёҳлик кўргазмаси очилди.

Олмаота халқаро сайёҳлик кўргазмаси Марказий Осиёнинг нуфузли халқаро тадбирларидан бири ҳисобланади. Бу йилги кўргазмада ўттиздан зиёд мамлакатнинг тўрт юздан ортиқ сайёҳлик фирма ва компаниялари вакиллари, эксперт ва олимлари иштирок этмоқда.

«Отакент» кўргазма залида ташкил этилган KITF — 2018 халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, « Dolores Travel», « Anur tour», « Yasmina Tour», « Inter Mice Azia» каби сайёҳлик компания ва фирмалари иштирок этмоқда.

Мамлакатимизнинг ягона «Ўзбекистон» стендида республикамизнинг қадимий тарихи ва бугунги кунига бағишланган видеолавҳалар, тарихий шаҳарларимиз ва архитектура ёдгорликлари, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, МАК авиапарки, авиакомпания қатновлари жадвали тақдим этилди. Ўзбек халқининг миллий либослари, ҳунармандчилик намуналари, Шарқ ширинликлари ва саховатли диёримизда етиштирилган маҳсулотлар, айниқса, моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган палов ҳамда куй ва рақслар кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг ҳайратини оширди.

20 апрелга қадар давом этадиган кўргазмада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг мутахассислари сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида туризм соҳаси вакиллари, шу жумладан, курорт ташкилотлари, йирик меҳмонхоналар, реклама агентликлари, ОАВ ва кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Миллий авиакомпаниянинг мазкур туристик форумдаги иштироки ҳамда музокаралар давомида эришилган ҳамкорлик алоқалари, мамлакатимизга сайёҳларни жалб этиш ва Миллий авиакомпания қатновларида йўловчи оқимининг ортишига хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+