Ўзбекистон ИИВ Алишербек Қодировни қидирувга берди
07/03/2018 16:14
Ўзбекистон ИИВ Алишербек Қодировни қидирувга берди
07/03/2018 16:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги собиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўғли - Алишербек Қодировни қидирувга берди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, Алишербек Қодиров йирик ва ўта йирик фирибгарлик ва товламачиликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодировни ҳибсга олганлиги тўғрисида хабар берган эди.
Рашитжон Қодиров товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда пора олганликда гумон қилинмоқда.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |