«Ойбек» постида чегарадан соддалаштирилган ўтиш тизими жорий этилди
27/02/2018 15:24
«Ойбек» постида чегарадан соддалаштирилган ўтиш тизими жорий этилди
27/02/2018 15:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара ҳудудлари аҳолиси «Ойбек» чегара-божхона пости орқали визасиз қўшни республикага ташриф буюриш ҳуқуқига эга бўлдилар.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурига мувофиқ, 10 февралдан бошлаб чегарадан ўтишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди.
Дастурнинг қайд этишича, Ангрен ва Бекобод шаҳарларининг, шунингдек, Тошкент вилоятининг Бекобод, Пскент, Оҳангарон ва Бўка туманлари фуқаролари Тожикистонга беш кунгача визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Ўз навбатида, Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Бобожон Ғофуров, Матчон ва Ашт туманлари фуқаролари визасиз Ўзбекистонга келишлари ва у ерда беш кун давомида қолишлари мумкин.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |