Ўзбекистон делегацияси Корвина унивeрситeти ректори билан учрашди
27/02/2018 14:01
Ўзбекистон делегацияси Корвина унивeрситeти ректори билан учрашди
27/02/2018 14:01
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 26 февраль куни «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корвина университети ректори Андраш Лансзи билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
1853 йили асосланган университет ҳозирги кунда иқтисод соҳасига ихтисослашгани билан машҳур ва жаҳоннинг энг сара 200 та таълим муассасалари қаторига киради. Ушбу даргоҳда таълим венгер, инглиз, немес ва француз тилларида олиб борилади.
Университетда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, кадрлар таёрлаш ва илмий алмашинувлар соҳасида томонларнинг аниқ ташаббусларини тадбиқ этишнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |