Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик жабрланди
27/02/2018 13:55
Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик жабрланди
27/02/2018 13:55
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик жабрланди ТИВ Консуллик бошқармасининг ахборотига кўра 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Хромтау туманида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 810-км.да «Мерседес» маркали йўловчи автобуси (давлат рақами 914 CМБ 13) ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди ва Хромтау шаҳрининг Марказий туман касалхонасига етказилди. Жабрланганларнинг ҳолати ўрта даражада.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси жабирланганларга зарур ёрдам кўрсатмоқда.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |