Тошкентнинг ҳар бир туманида 10 тадан бассейнлар қурилади
12/01/2018 11:44
Тошкентнинг ҳар бир туманида 10 тадан бассейнлар қурилади
12/01/2018 11:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 2018-2025 йилларда 10 тадан энергиятежамкор бассейнлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январь кунидаги қарорда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 5 январь куни “Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича қилиб белгиланди ва 2018 йилнинг 1 февраль кунидан амалга киритилади: 4−7 ёш — бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, 8−12 ёш — 40%, 13−17 ёш — 50%, 18 ёш ва ундан катталaр — 70%.
Ҳужжатда қайд этилишича, бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилади.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |