Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон делегациясии қабул қилди
09/01/2018 11:49
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон делегациясии қабул қилди
09/01/2018 11:49
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Атикуллоҳ Ношер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув давомида 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий иштирок этди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |