Қонунчилик палатаси Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги Шартномани маъқуллади
09/01/2018 11:46
Қонунчилик палатаси Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги Шартномани маъқуллади
09/01/2018 11:46
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Депутатлар “Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарақанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Шартномада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг давлат чегаралари туташган нуқтасининг ҳудуди жойлашган ер ҳамда туташган нуқта ҳудудидаги давлат чегаралари линиялари ўтадиган жой белгилаб қўйилган, шунингдек тегишли тавсиф тузилган.
Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш сиёсий партиялар фракцияларининг нуқтаи назарини инобатга олган ҳолда ўзаро манфаатли мунозара шаклида ўтди. Муҳокама этилган қонун лойиҳаларини маъқуллаш ҳамда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |