БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
31/10/2017 10:46
БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
31/10/2017 10:46
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 31 октябрь куни Тошкент шаҳрига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказида учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Юрий Федотов томонидан бошчилик қилинаётган БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик” номли 5-илмий амалий конференцияда иштирок этади.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |