Ўзбекистон ва Канада ТИВлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишади
30/10/2017 10:43
Ўзбекистон ва Канада ТИВлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишади
30/10/2017 10:43
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 30-31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Қутб олди минтақаси, Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича Бюроси Бош директори Элисон ЛеКлаир бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастурига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш киритилган.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |