Нобанк кредит ташкилотларининг кредит қолдиғи 109 млрд. сўмдан ошди
24/05/2016 12:30
Нобанк кредит ташкилотларининг кредит қолдиғи 109 млрд. сўмдан ошди
24/05/2016 12:30
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016-йилнинг 1-апрель ҳолатига 123,7 млрд. сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоиз ортди.
Уларнинг кредит қолдиғи 2015-йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоиз кўпайиб, 109,2 млрд. сўмдан ошди.
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 90,5 млрд. сўмдан ортди ёки 2015-йил биринчи чорак якунларига нисбатан 41 фоиз ўсиши таъминланди.
Нобанк кредит ташкилотлари жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
2016-йилнинг 1-апрель ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида 28 та микрокредит ташкилоти ва 45 та ломбард фаолият кўрсатмоқда.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |