Вояга етмаган шахсларга қувват берувчи ичимликларни сотиш тақиқланади
17/10/2017 17:40
Вояга етмаган шахсларга қувват берувчи ичимликларни сотиш тақиқланади
17/10/2017 17:40
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлашмоқчи.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг айрим меъёрий ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.
Ҳужжат “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга қувват берувчи ичимликлар савдосини тақиқлаш назарда тутилган тузатиш киритишни назарда тутади.
Қонун лойиҳасига биноан, 18 ёшга тўлмаган шахсларга қувват берувчи ичимликларни сотган фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 дан 10 бараваригача, амалдор шахслар учун эса – 7 дан 15 бараваригача бўлган миқдорда маъмурий жарима қўллаш таклиф этилган.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |