Владимир вилоятидаги ЙТҲ: сўнгги жасад Тошкентга олиб келинди
13/10/2017 09:44
Владимир вилоятидаги ЙТҲ: сўнгги жасад Тошкентга олиб келинди
13/10/2017 09:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 12 октябрь куни соат 17:55да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Ж.Усмоновнинг жасади Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ЎзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.
Вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилди.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6 октябр куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган. ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 2017 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |