logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Азиз Абдуҳакимов Талеб Рифаи билан учрашди

Азиз Абдуҳакимов Талеб Рифаи билан учрашди

29/08/2017 10:27

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 27 август куни Самарқанд шаҳрида юқори мартабали меҳмон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Ушрашув мобайнида туризм соҳаси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди, жаҳон мамлакатлари иқтисодиётида соҳанинг тутган ўрни, аҳоли бандлигини таъминлашда ва даромадларини оширишда сайёҳлик хизматлари аҳамияги ва турлари ҳақида томонлар конструктив фикр алмашдилар.

Жаноб Талеб Рифаи Ўзбекистонни БТТнинг муҳим аъзоларидан бири сифатида, Самарқанднинг қадимдан нафақат савдо соҳаси ривожи ўчоғи сифатида, балки туризм - саёҳат соҳасини яралиши, ривожланишида беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон ҳукумати, шахсан давлат раҳбарининг соҳага қаратаётган алоҳида эътиборидан мамнун экани ва бу эътибор ортидан мамлакат иқтисодиёти, инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, яшаш шароитларини яхшилар, ота-боболардан қолган моддий ва маънавий меросни қадрлаш ва чет элларга танитиш, мамлакат номини улуғлаш каби кўплаб эзгу натижаларга эришиш ётганлигини сезиб турганлигини айтди.

Самимий давом этган мулоқот мобайнида А.Абдуҳакимов ўз навбатида Бутунжаҳон туризм ташкилотини билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда соҳада зарур мутахассисларни юртимизга жалб қилишда, тарғибот кампанияларини биргаликда ташкил этишга ҳамда жаҳоннинг туризм соҳасида етакчи мамлакатлари тажрибасини юртимиз шароитига тадбиқ қилиш, бунинг учун замонавий технологиялардан фойдаланиш каби кўплаб таклифлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Оҳирги янгиликлар

Халқ розилиги — фаолиятимиз мезонидир

07/08/2022Батафсил

Интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиради?

05/08/2022Батафсил

Ер ислоҳотлари: Озарбайжон тажрибаси ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти

04/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 07/08/2022

$ 1 10886.00 -0.310%
€ 1 11134.20 +0.081%
₽ 1 180.46 -0.557%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+