Президент Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди
31/07/2017 11:23
Президент Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди
31/07/2017 11:23
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва аҳоли ўртасида уй-жойидан ажраганлар, жиддий талофат кўрганлар борлиги муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари мактубда Ҳиндистон Президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлган инсонларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |