Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюради
20/06/2017 12:18
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюради
20/06/2017 12:18
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон-Тожикистон музокараларини ўтказиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Икки кунлик ташриф чоғида аниқ келишувларга эришиш мақсадида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форум якунларига кўра ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалашритилган.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |