Ўзбекистон RECCA-VII конференциясига таклиф қилинди
19/06/2017 14:16
Ўзбекистон RECCA-VII конференциясига таклиф қилинди
19/06/2017 14:16
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги уч давлат ҳамкорлигининг долзарб жабҳалари муҳокама қилинди.
Элчилар Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари номидан Ўзбекистон томонига Ашхобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган бўлажак Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорликка бағишланган 7-конференцияга (RECCA-VII) расмий таклифномани тақдим этишди.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |