Ташқи ишлар вазири АҚШ Элчисини қабул қилди
02/06/2017 15:37
Ташқи ишлар вазири АҚШ Элчисини қабул қилди
02/06/2017 15:37
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, хусусан турли даражалардаги Ўзбекистон-АҚШ бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Музокараларда 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |