Янги хусусийлаштириш дастури қабул қилинди
29/05/2017 11:23
Янги хусусийлаштириш дастури қабул қилинди
29/05/2017 11:23
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 19 майида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Давлат мулки объектларидан келгусида янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида қарор билан бир қатор давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича танлов асосида сотиш белгиланган .
Бундан ташқари, оммавий савдоларда сотиладиган хусусийлаштириладиган фойдаланилмаётган кўчмас давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлари рўйхати тасдиқланди.
Қарорда бир ой муддатда давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “нол” харид қиймати бўйича ва оммавий савдоларда сотиладиган хусусийлаштириладиган фойдаланилмаётган кўчмас давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлари бўйича танлов асосида сотиш графикларини тасдиқлаш топширилган.
Бундан ташқари, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган, ваколатли органлар ва туман (шаҳар) хокимликларининг қарорига кўра бузиб ташланадиган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди. Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |