Ўзбекистон-Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
26/05/2017 15:24
Ўзбекистон-Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
26/05/2017 15:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Тожикистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |