Абдулазиз Камилов Буюк Британия Элчихонасига ташриф буюрди
24/05/2017 17:19
Абдулазиз Камилов Буюк Британия Элчихонасига ташриф буюрди
24/05/2017 17:19
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Вазир 22 май куни Манчестер шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Ўз навбатида Элчи Кристофер Аллан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Буюк Британия учун қайғули паллада ҳамдарлик ва далда сўзларини билдириб Бош вазир Тереза Мей номига йўллаган мактуби учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |