Банклар томонидан ёшларга 79,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди
16/05/2017 10:31
Банклар томонидан ёшларга 79,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди
16/05/2017 10:31
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Банклар томонидан ёшларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор берилмоқда.
Хусусан, 2017 йилнинг I чорагида мазкур йўналишга 79,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, мазкур кўрсаткичнинг 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиши таъминланди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан банк тизими олдига белгилаб берилган устувор вазифалардан бири, яъни микрокредитлар ажратиш орқали аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, ушбу йўналишга жами 1,4 трлн. сўмдан зиёд, шундан 25 млрд. сўм миқдорида кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратилди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |