Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 551,1 минг доллар тақдим этди
09/03/2017 12:14
Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 551,1 минг доллар тақдим этди
09/03/2017 12:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Япония Ҳукумати Ўзбекистонга саккизта ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун умумий қиймати 551,1 минг долларлик грант маблағларини ажратди.
Япония Элчихонаси маълумотига кўра, грантлар кичик масштабдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури доирасида тақдим этилди.
Жумладан, Тошкент вилоят онкология диспансери, Тошкентдаги 3-сонли болалар клиник касалхонаси ва Наманган вилоят онкология маркази тиббиёт анжомларини сотиб олиш учун грант олишди.
Мактаблар,кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳам ўқув ускуналарини сотиб олиш учун молиявий кўмак олишади.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |