Ўзбекистон 2017 йилда 4,5 млрд. АҚШ долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиради
02/03/2017 16:30
Ўзбекистон 2017 йилда 4,5 млрд. АҚШ долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиради
02/03/2017 16:30
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 2017 йилнинг инвестиция дастури доирасида 4,505 млрд. АҚШ долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Қайд этамиз, Ўзбекистон Президенти 2016 йилнинг декабрь ойида мамлакатнинг 2017 йил учун Инвестиция дастурини тасдиқлади.
Ўзбекистон 199 та лойиҳалар бўйича 4,505 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.
Бунда Ўзбекистон 79 та лойиҳалар бўйича 1,854 млрд. АҚШ долларлик хорижий кредитларни Ҳукумат кафолати остида ҳамда 2,65 млрд. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни 120 та лойиҳалар бўйича ўзлаштиришни мақсад қилган.
37 та лойиҳа бўйича 2,47 млрд. АҚШ долларлик хорижий инвестициялар энергетика тармоғига йўналтирилади. Хорижий компаниялар нефть-газ тармоғидаги 20 та лойиҳаларни молиялаштиришга 1,97 млрд. АҚШ доллари сарфлашади.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |