Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Вьетнам Президенти музокаралар ўтказишди
10/02/2017 14:06
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Вьетнам Президенти музокаралар ўтказишди
10/02/2017 14:06
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Вьетнам Президенти Чан Дай Куанг билан музокаралар ўтказди.
Вьетнам ОАВ маълумотларига кўра, учрашув Хайнойда бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
2016 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 37,42 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Икки томон ҳам мазкур рақамлардан қониқмаслигини, ҳамда бу кўрсаткични янада юқорироқ босқичга олиб чиқиш лозимлигини тахкидлаб ўтишди.
З.Мирзаев Чан Дай Куанга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши таклиф этилган мактубни топширди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |