Ўзбекистон делегацияси Қувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси билан учрашди
08/02/2017 18:01
Ўзбекистон делегацияси Қувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси билан учрашди
08/02/2017 18:01
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қувайт муносабатларини чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Миллий мажлисда фаолият олиб бораётган парламентлараро “Қувайт-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришда кўмак бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |